2022 йил 17 декабрь куни соат 22:00 дан 18 декабрь соат 23:00 гача МБПМ процессинг тизимида хизматларни такомиллаштириш ва янгилаш бўйича ишлар ўтказилиши режалаштирилган.
14 Dec 2022 16:02
Ҳурматли ҳамкасблар,
2022 йил 17 декабрь (шанба) куни соат 22:00 дан 18 декабрь (якшанба) соат 23:00 гача МБПМ процессинг тизимида хизматларни такомиллаштириш ва янгилаш бўйича ишлар ўтказилиши режалаштирилган.
Профилактик ишлар давомида банк АБТ тизими ёрдамида пластик карталарни эмиссия қилиш, АБТ тизим ёрдамида картага маблағ тушириш ва картанинг мониторинг хизматида узилишлар бўлиши мумкин.
Терминал, мобил иловалар ва банкоматлар ишлашни давом эттиради.