Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
HumoPay Final 002.jpg 

HUMOPay контактсиз тўловлар хизмати NFC технологияси асосида ишлаб чиқилган. Ушбу тўлов туридан фойдаланиш учун смартфонда NFC технологияси мавжуд бўлиши ва у Android операцион тизимида ишлаши керак.

Мазкур технологиядан фойдаланиш учун ушбу хизматни жорий этган тижорат банк иловасини юклаб олиш (ёки энг сўнгги версиясига янгилаш) ва картани телефонга улаш лозим. Бунда HUMO картаси исталган банкда очилган бўлиши мумкин.

HUMO Pay тўлов технологяиси ёрдамида картадан фойдаланмаган ҳолда, тўлов учун телефондан фойдаланиш имконияти яратилди. Бунинг учун мобил телефон Интернетга боғланган бўлиши хам шарт эмас (фақат картани улаган пайтда холос), шу боис ҳатто метрода ҳам тўловни амалга ошириш мумкин. Терминал уни оддий карта деб билади.

Хозирги кунда ушбу хизмат тижорат банкларининг қуйидаги иловаларида мавжуд: Uzum Bank, Joyda, Quant, Ipak yuli mobile, Asaka mobile, Myalliance, Agro mobile, Milliy.

                           for HumoPay.jpg


My.gov.uz
Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - 0
меҳмонлар - ҳеч ким
Охирги янгиланиш: 19 Апрел 2024, 21:51 (GMT+5)

Матнда хатоликни кўрдингизми? Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech