Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

HUMO миллий тўлов тизими UnionPay-HUMO кобейжинг картасини ишга туширади

HUMO миллий тўлов тизими UnionPay-HUMO кобейжинг картасини ишга туширади
28 Feb 2024 16:10
Бугун Хитойнинг Шанхай шаҳрида "UnionPay International" компанияси ижрочи директори Ван Лисин ҳамда Миллий банклараро процессинг маркази (HUMO toʻlov tizimi) Бош директори Шуҳрат Курбанов икки компания ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзоладилар. Келишувга кўра, томонлар Ўзбекистонда нақд пулсиз тўловлар бозорини биргаликда ривожлантириш ва “UnionPay-HUMO” кобейжинг картасини ишга туширишга келишиб олдилар.

Ушбу қадам Ўзбекистон фуқаролари учун ҳам кундалик ҳаётда, ҳам хорижий давлатларга, жумладан, Хитойга саёҳат қилишда кенг тўлов имкониятларини тақдим этади.


Бугунги кунда UnionPay'нинг 230 млндан ортиқ карталари 81 мамлакатда емиссия қилинган. Тизимнинг тўловларни қабул қилиш тармоғи 183 мамлакатда қарийб 67 млн онлайн ва офлайн савдо/ҳизмат кўрсатиш нуқталари ва 1,7 млн банкоматни қамраб олади.

HUMO миллий тўлов тизимининг 23 млндан ортиқ карталари муомалада бўлиб, республика бўйича 200 мингдан ортиқ терминалларда тўловларни амалга ошириш, шунингдек, 12 мингдан ортиқ банкоматлардан нақд пул ечиб олиш имконияти мавжуд.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 175
Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - 0
меҳмонлар - ҳеч ким
Охирги янгиланиш: 14 November 2024, 20:26 (GMT+5)

Матнда хатоликни кўрдингизми? Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
www.pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech