APEX BANK’нинг HUMO карталари энди “Олтин рақамлар” билан тақдим этилмоқда
20.08.2026-й., Тошкент ш., Ўзбекистон — Эндиликда APEX BANK мижозлари HUMO карталари учун чиройли ва осон эсда қоладиган “Олтин рақамлар”ни танлашлари мумкин.
APEX BANK “Олтин рақамлар” хизматини кенгайтирди: энди мижозлар HUMO дебет карталари учун ҳам индивидуал рақамларни танлай оладилар. Ушбу хизмат мавжуд комбинациялар орасидан карта рақамининг охирги саккизта рақамини мустақил равишда танлаш имконини беради.
Бу рақамлар BIN (банк идентификация рақами) ёки IIN (эмитент идентификация рақами) билан биргаликда мижоз картасининг ноёб рақамини ҳосил қилади. “Олтин рақамлар” маҳсулоти доирасида ушбу рақамнинг бир қисмини мустақил танлаш мумкин.
Махсус тўпламда турли тоифадаги комбинациялар тақдим этилган:
• такрорланувчи рақамлар — 1111, 2222, 7777, 8888, 9999;
• ойнасимон комбинациялар — 1221, 3443, 5665;
• кетма-кетликлар — 1234, 5678, 6789;
• индивидуал комбинациялар.
Мижоз ўз дидига кўра рақам танлаши мумкин: масалан, бирор эсда қоларли сана, такрорланувчи рақамлар, кетма-кетлик ёки осон ёдда қоладиган бошқа бир комбинация. Ҳар бир вариант чекланган миқдорда тақдим этилади.
“Олтин рақам”ни APEX мобил иловасида (ҳавола) тақдим этилган рўйхатдан танлаш мумкин. Хизмат HUMO картасига буюртма бериш чоғида пуллик асосда тақдим этилади. Нархлар 200 000 сўмдан бошланади ва танланган комбинацияга қараб ўзгаради.
Шахсий рақамли HUMO картасини APEX мобил иловаси орқали ёки банк бўлимларида расмийлаштириш мумкин.
“Банк маҳсулотларини шахсийлаштириш ҳар бир инсоннинг индивидуал хоҳиш-истакларини ҳисобга олишга имкон бериб, мижоз тажрибасининг муҳим қисмига айланиб бормоқда. Биз APEX BANK билан биргаликда HUMO карталари эгалари учун шундай ечимларни жорий этаётганимиздан ва мижозларга ўзлари учун мос маҳсулотларни танлашда кўпроқ имкониятлар тақдим этаётганимиздан мамнунмиз”, — деб таъкидлади HUMO вакиллари
Янги хизмат ўзига хос ёндашувни қадрлайдиган ҳамда картасини янада шахсий ва эсда қоларли қилишни истаган мижозларга мўлжалланган.
APEX BANK мижозларнинг истакларини инобатга оладиган ва банк маҳсулотларини шахсийлаштириш имкониятларини кенгайтирадиган ечимларни ривожлантиришда давом этмоқда. Шу билан бирга, мавжуд комбинациялар сони чекланган, шу сабабли танлов расмийлаштириш вақтида уларнинг бор-йўқлигига боғлиқ бўлади.

/
Манба:
кўрсатилмаган
/
Кўришлар:
26