BC Card ва HUMO Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги карта тўловлари тармоғини ўзаро боғламоқда
Келажакда икки тизимнинг карта егалари ҳам Кореяда, ҳам Ўзбекистонда ўз карталаридан фойдаланиб тўловларни қулай амалга оширишлари мумкин бўлади.
Жорий йилнинг 23-август куни Тошкент шаҳридаги Ҳятт Регенcй меҳмонхонасида Жанубий Кореанинг BC Card тўлов тизими бош директори жаноб Чои Wон Сеок ва “Миллий банклараро процессинг маркази” AЖ (кейинги ўринларда "МБПМ") бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Мақсад Муҳиддинов иштирокида икки тўлов тизимини ўзаро интеграция қилиш тўғрисидаги битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, МБПМ Ўзбекистондаги "HUMO" тўлов тизими оператори ҳисобланади.
— "Компанияларимиз ўртасида бундай ҳамкорликни йўлга қўйиш нақдсиз тўловлар йўналишида халқаро муносабатларни ривожлантиришга хизмат қилади, шунингдек, HUMO карта эгалари ва BC Card эгаларига ўз маҳаллий карталаридан иккала мамлакатда фойдаланиш имконини беради", — деб таъкидлади “Миллий банклараро процессинг маркази” AЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Мақсад Муҳиддинов.
Унинг сўзларига кўра, тизимлар ўртасидаги интеграция туфайли Кореяда бўлган Ўзбекистон фуқоролари учун тўловлар ва молиявий операцияларни амалга оширишда қулай шароитлар яратилади".
Эслатиб ўтамиз, 2022-йилнинг ёзидан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Грузияда HUMO карталаридан чекловларсиз фойдаланиш: савдо нуқталарида тўловни амалга ошириш, ТБC Банк банкоматлари орқали нақд пул олиш имкониятига эга бўлгандилар.

/
Манба:
кўрсатилмаган
/
Кўришлар:
70