
HUMO иш ҳақи лойиҳалари дастурини кенгайтиради
HUMO иш ҳақи лойиҳалари йўналишини ривожлантиришда ва ҳамкорлар тармоғини кенгайтиришда давом этади. Дастурга яна бир банк – “Асака Банк” қўшилди. Энди HUMO иш ҳақи карталари соҳиблари дастур афзалликларидан ва махсус таклифлардан фойдаланишлари мумкин.
АТТО терминаллари орқали жамоат транспортида йўл ҳақи тўлашда ҳар ойда 30% кешбек қайтарилади;
Акция ўтказилиши даврида расмийлаштирилган ҳар бир янги карта учун 15 000 сўм қутлов бонуси.
Эслатиб ўтамиз: махсус таклифлар “Asia Alliance Банк”да расмийлаштирилган HUMO иш ҳақи карталари соҳибларига ҳам тегишли.
Акция 2026 йил 31 декабргача амал қилади.
Ходимлар кундалик харажатларда кўпроқ фойда олишлари, компаниялар эса иш ҳақи лойиҳасини ўз жамоаларига жозибалироқ қилишнинг янги имкониятларига эга бўлиши учун биз ҳамкорлик тармоғимизни кенгайтиришда давом этамиз.
Қатнашишнинг батафсил шартлари, лимитлар ва мукофотларни ҳисоблаш тартиби – Офертада.
Ҳозирги вақтда дастурга иккита банк уланган:
- Asia Alliance Bank — 2026 йил 20 августдан 31 декабргача;
- Асака Банк — 2026 йил 20-октабрдан 31 декабргача.16:28

