
HUMO халқаро ҳамкорликни кенгайтиради: UnionPay ва Agrobank билан ҳамкорликда кобейжинг картаси жорий этилди
Тошкент, 2026 йил 14 июль – HUMO миллий тўлов тизими UnionPay International ва “Agrobank” АТБ билан ҳамкорликда UnionPay–HUMO кобейжинг картасини жорий қилди. Янги карта маҳсулотини чиқаришни йўлга қўйган илк банк “Agrobank” АТБ бўлди. “Agrobank” АТБ мижозлари учун UnionPay–HUMO карталарининг жорий этилиши 2026 йил август ўрталарига режалаштирилган.
Картанинг жорий этилиши HUMO халқаро ҳамкорлиги ривожланишининг навбатдаги босқичи бўлиб, ҳам Ўзбекистон ичида, ҳам ундан ташқарида тўловларни амалга оширишда фойдаланувчиларнинг имкониятларини кенгайтиришга қаратилгандир.
Лойиҳа 2024 йил февраль ойида HUMO ва UnionPay International ўртасида имзоланган Ўзаро англашув меморандуми доирасида амалга оширилди. Ҳужжат қўшма тўлов ечимларини ривожлантиришни ва Ўзбекистон банклари томонидан кобейжинг карталарини босқичма-босқич жорий этишни кўзда тутади. Лойиҳанинг илк ҳамкори “Agrobank” давлат-тижорат банки – кенг филиаллар тармоғи ва UnionPay маҳсулотлари билан кўп йиллик ишлаш тажрибасига эга, мамлакатнинг энг йирик банкларидан бири бўлди.
“UnionPay–HUMO кобейжинг карталарини жорий этиш – бу HUMO халқаро ҳамкорлигини ривожлантиришдаги муҳим босқич саналади. Биз миллий тўлов тизимининг имкониятларини изчил кенгайтириб бориб, маҳаллий тўлов инфратузилмаси ва тўловларни қабул қилиш глобал тармоғининг афзаллигини уйғунлаштирувчи замонавий ечимларни яратамиз. UnionPay ва “Agrobank” билан ҳамкорликда биз фойдаланувчиларга ҳам мамлакат ичидаги, ҳам ундан ташқаридаги ҳисоб-китоблар учун қулай ва ишончли воситаларни таклиф этамиз ва шунинг баробарида Ўзбекистоннинг халқаро тўлов экотизимидаги мақомини мустаҳкамлаймиз”, — қайд этди HUMO бошқаруви раисининг ўринбосари Динар Самигуллин.
UnionPay–HUMO кобейжинг картаси миллий ва халқаро тўлов тизимлари афзаллигини бирлаштириб, фойдаланувчиларга Ўзбекистонда ва хориждаги ҳисоб-китоблар учун умумий тўлов воситасини тақдим этади. Карта соҳиблари POS-терминаллар орқали харидлар ҳақини тўлашлари, контактсиз тўловдан фойдаланишлари, онлайн-тўловлар қилишлари ва банкоматларда нақд пул ечиб олишлари мумкин бўлади. Бундан ташқари, карта соҳиблари учун мамлакатдан ташқарида картадан фойдаланишда янада кўпроқ афзалликларни таъминловчи UnionPayнинг махсус халқаро таклифлари ва имтиёзлари очилади. “Agrobank” АТБ мижозлари учун UnionPay-HUMO карталарини жорий этиш 2026 йил август ойи ўрталарига режалаштирилган.
“UnionPay–HUMO кобейж-картаси Ўзбекистон миллий тўлов инфратузилмаси ва UnionPay глобал қабул тармоғи афзалликларини ўзида жам қилиб, ҳам мамлакат ичида, ҳам бутун жаҳон бўйлаб қулай тўловларни таъминлайди. Ушбу карталарни жорий қилиш – бу Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий, сайёҳлик ва инсонпарварлик алоқаларининг ривожланишига қўшилган амалий ҳиссадир. UnionPay International бундан буён ҳам маҳаллий шериклар билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириб, тўлов тизимларини такомиллаштиради ва Ўзбекистондаги фойдаланувчилар учун янги имкониятларни яратиб боради”, — таъкидлади UnionPay International бош директори Ван Лисинь.
“Agrobank” АТБ UnionPay–HUMO кобейжинг картасини чиқаришга киришган илк банк бўлди. Банкнинг кенг филиаллар тармоғи, UnionPay маҳсулотлари билан ишлашда тўпланган тажриба ва ривожланган карта инфратузилмаси миллий ва халқаро тўлов тизимларининг имкониятларини бирлаштирувчи янги маҳсулотни жорий этишни амалга ошириш имконини берди.
“HUMO, “Agrobank” АТБ ва UnionPay ўртасидаги ҳамкорлик – бу Ўзбекистон тўлов инфратузилмасининг ривожланишидаги муҳим босқичдир. HUMO миллий тизими ўз мустақиллигини сақлаб қолган ҳолда халқаро миқёсга чиқмоқда, мижозларимиз эса, нафақат мамлакат ичида, балки чет элда ҳам – UnionPay қабул қилинадиган 180 мингдан зиёд мамлакатда картадан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар. Бу нақдсиз ҳисоб-китоблар ривожига қўшилган салмоқли ҳисса, молиявий ҳаммабопликнинг кенгайиши ва Ўзбекистоннинг жаҳон тўлов муносабатларидаги мақомининг мустаҳкамланишидир”, — қайд этди “Agrobank” АТБ бошқаруви раисининг ўринбосари Фарҳод Насриев.
UnionPay–HUMO кобейжинг картасининг жорий этилиши HUMO халқаро ҳамкорлигини ривожлантириш ва фойдаланувчилар учун замонавий тўлов сервисларини кенгайтиришдаги яна бир қадам бўлди. Лойиҳани амалга ошириш мижозларга ҳам Ўзбекистонда, ҳам ундан ташқарида хавфсиз ва қулай тўловлар учун кенг имкониятлар тақдим этиб, миллий тўлов инфратузилмаси ва UnionPay глобал тармоғи афзалликларини жамлаш имконини беради.
Сайт: humocard.uz
Facebook: fb.com/humocard
Instagram: @humo_card
Telegram: t.me/humoofficial
Linkedin: linkedin.com/humocarduz
На русском: HUMO расширяет международное сотрудничество
In english: HUMO Expands International Partnership

