Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

HUMO компанияси Дубайдаги Gitex 2025 кўргазмасида SUNMI билан стратегик ҳамкорлигини мустаҳкамлади

HUMO компанияси Дубайдаги Gitex 2025 кўргазмасида SUNMI билан стратегик ҳамкорлигини мустаҳкамлади
17 Oct 2025 14:40

HUMO компанияси Дубайдаги Gitex 2025 кўргазмасида SUNMI билан стратегик ҳамкорлигини мустаҳкамлади

2025 йил октябрь ойида HUMO миллий тўлов тизими Дубайда ўтказилган дунёнинг энг йирик технологик кўргазмаларидан бири – Gitex 2025 да иштирок этди. Компания делегациясига Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари М.М. Мухитдинов ҳамда Эмиссия ва эквайринг департаменти бошқарувчи директори И.Т. Дияров раҳбарлик қилди.

Касса ечимлари ва POS ускуналари бўйича Хитойнинг етакчи ишлаб чиқарувчиси – SUNMI компанияси томонидан муҳим ҳужжатларнинг топширилиши HUMO учун кўргазманинг энг муҳим воқеаси бўлди. Ишбилармонлик учрашуви доирасида HUMOTECH шўба корхонасига ҳамкорликнинг янги мақомини тасдиқловчи иккита сертификат берилди:

1. HUMO фаолият кўрсатаётган минтақада SUNMI маҳсулотларининг эксклюзив дистрибьютори сертификати.

2. HUMOTECH ва SUNMI ўртасидаги узоқ муддатли ва имтиёзли муносабатларни мустаҳкамловчи стратегик ҳамкорлик сертификати.


"Ишончимиз комилки, бундай муҳим ҳамкорлик тўлов тизими эквайринг тармоғининг ривожланишига сезиларли ижобий таъсир кўрсатади, – дея таъкидлади Бошқарув раиси ўринбосари Мухитдинов М.М. – SUNMI инновацион маҳсулотларини тарқатиш бўйича эксклюзив ҳуқуқларини олганимиз бизга нафақат ечимлар рўйхатимизни кенгайтириш, балки жаҳон миқёсидаги илғор технологияларни тақдим этиш орқали мижозларимизга хизмат кўрсатишни бутунлай янги даражага олиб чиқиш имконини беради".

Янги ҳамкорлик туфайли HUMO мижозлари SUNMI юқори технологияли ускуналарининг тўлиқ спектридан, шу жумладан, смарт-терминаллар, мобил кассалар ҳамда чакана савдо ва умумий овқатланишни автоматлаштириш учун булутли ечимлардан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 79
Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - 0
меҳмонлар - ҳеч ким
Охирги янгиланиш: 27 February 2026, 18:26 (GMT+5)

Матнда хатоликни кўрдингизми? Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
www.pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech