Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

HUMO миллий тўлов тизими “Халқлар дўстлиги” саройининг навигациясини янгилади

HUMO миллий тўлов тизими “Халқлар дўстлиги” саройининг навигациясини янгилади
25 Sep 2026 15:42

HUMO миллий тўлов тизими “Халқлар дўстлиги” саройининг навигациясини улуғвор бинонинг меъморий ўзига хослигини сақлаб қолган ҳолда янгилади


Янги навигация тизими Сарой ҳудудини ташриф буюрувчилар учун янада тушунарли ва қулай қилади, шу билан бирга, унинг меъморий ва визуал хусусиятини сақлаб қолади.

Тошкент, 2026 йил 24 сентябрь. 45 йил давомида “Халқлар дўстлиги” саройи Тошкентдаги энг муҳим ижтимоий ва маданий масканлардан бирига айланди. Бу ерда концертлар, спектакллар, халқаро ва маҳаллий тадбирлар ўтказилади, бинонинг ўзи эса, пойтахт меъморий қиёфасининг муҳим қисми бўлиб қолади.


1977–1981 йилларда барпо этилган Сарой бугунги кунда ҳам шаҳар маданий ҳаётидаги ўз аҳамиятини сақлаб қолган. 2026 йилда унинг меъморий қиймати халқаро эътирофга сазовор бўлди: “Халқлар дўстлиги” саройи яна тўққизта объект билан бирга ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Тошкент модернизм меъморчилиги мажмуидан жой олди.


Саройнинг 45 йиллигида HUMO миллий тўлов тизими сарой маъмурияти билан биргаликда бино ичидаги навигация тизимини янгилаш лойиҳасини амалга оширди. Асосий вазифа объектнинг меъморий характери ва визуал ўзига хослигини сақлаб қолган ҳолда улкан ва кўп қаватли маконни ташриф буюрувчилар учун янада тушунарли ва қулай қилиш эди.

Янги навигация тизими изчил маршрут таомилига асосан яратилган: ташриф буюрувчи Сарой бўйлаб ҳаракатланишнинг ҳар бир босқичида – киришдан то томошабинлар залидаги ўз жойига етиб боргунча, керакли ахборотга эга бўлади. Янгиланган хариталар, полусти кўрсаткичлари, девордаги ва осма йўналтиргичлар йўналишни тезда аниқлаш, керакли қаватни, сектор, қатор ва жойни топиш имконини беради.

Лойиҳа устидаги ишлар барча босқичларда – концепция ишлаб чиқишдан навигация унсурларини жойлаштиришгача Сарой маъмурияти билан бирга олиб борилди. Янги ечимлар мавжуд меъморчилик билан уйғунлашиб, бинонинг визуал ўзига хослигига путур етказмаслигига алоҳида эътибор берилди.



1920x1080 3.jpg

“HUMO миллий тўлов тизими бугунги кунда – бу шунчаки тўлов инфратузилмаси эмас. Биз миллионлаб инсонлар кундалик ҳаётининг бир қисми саналамиз ва биз учун компания ривожи молиявий соҳадан ташқарида ҳам фойда келтириши муҳим. “Халқлар дўстлиги” саройи – Ўзбекистон учун қадрли маскан ва ЮНЕСКО эътироф этган меъморий мероснинг бир қисмидир. 

Шу сабабли, бу лойиҳада замонавий ечимлар ва бино меъморчилигига эҳтиёткорона муносабат ўртасида мувозанатни топиш биз учун принципал аҳамиятга эга бўлди.

Биз кўрсаткичларни шунчаки янгилаб қолмасдан, маконни одамлар учун янада тушунарлироқ ва қулайроқ қилишни, шунинг баробарида, унинг характери ва визуал ўзига хослигини сақлаб қолишни хоҳладик. Биз замонавий ечимлар мероснинг ўрнини босиши эмас, балки уни авайлаб ривожлантиришда ёрдам бериши керак, деб ҳисоблаймиз. Ушбу лойиҳа мамлакатдаги бошқа жамоат маконларида ҳам HUMOнинг шундай ташаббусларини ривожлантиришдаги илк қадам бўлиши эҳтимоли катта”, — қайд этди HUMO Бошқаруви Раиси Александр Сотников.


Сарой учун навигациянинг янгиланиши бу масканни ташриф буюрувчиларнинг замонавий эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда ривожлантиришга қаратилган изчил ишларнинг бир қисми бўлди.

“45 йил давомида “Халқлар дўстлиги” саройи Тошкент аҳолиси ва меҳмонларининг бир неча авлоди маданий ҳаётининг бир қисми бўлди. Бугунги кунда биз учун бино тарихи ва меъморчилигини сақлаб қолишгина эмас, балки масканни замонавий ташриф буюрувчи учун қулай қилиш ҳам муҳимдир. Янги навигация тизими катта бинода осонлик билан мўлжал олишга ва киргандан бошлаб ўзини дадилроқ ҳис қилишга ёрдам беради. Биз учун ушбу лойиҳа Сарой учун юбилей йилда, HUMO миллий тўлов тизими билан биргаликда амалга оширилгани алоҳида қадрлидир”,- қайд этди “Халқлар дўстлиги” саройининг директори Исроил Ғуломов.


Янгиланган тизим навигация унсурларининг турли форматларини – кириш хариталари, полусти кўрсаткичлари, девор ва осма йўналтиргичларни ўз ичига олади. Барча унсурлар умумий визуал тизимга бирлаштирилган бўлиб, ташриф буюрувчига бутун йўналиш давомида ҳамроҳлик қилади.

Навигацияни  ишлаб чиқишда функционаллик ва ахборотни қулай қабул қилинишигина эмас, балки Сарой меъморчилигининг хусусиятлари ҳам инобатга олинган. Янги унсурлар мавжуд маконни тўлдириши, бинонинг ўзига хос безатилишига рақобатда бўлмаслиги кўзда тутилган.


HUMO учун “Халқлар дўстлиги” саройидаги лойҳа навигацияни янгилаш доирасидан анча кенгдир. У компаниянинг ижтимоий ташаббусларга ёндашувини акс эттиради – унинг замирида инсонлар учун амалий фойда, замонавий ечимлар ҳамда Ўзбекистон маданий ва меъморий меросига авайлаб муносабатда бўлиш ётади.


Лойиҳа HUMOнинг мамлакатдаги бошқа муҳим жамоатчилик масканларида ҳам шу каби ташаббусларни ривожлантириш учун бошланғич нуқта бўлади, унда замонавий ечимлар инсонларнинг шаҳар ва маданий муҳит билан ўзаро муносабатини янада қулай қилишга, шунинг баробарида унинг тарихи ва ноёб хусусиятини сақлаб қолишга хизмат қилади.


Cайт: humocard.uz
Facebook: fb.com/humocard
Instagram: @humo_card
Telegram: t.me/humoofficial
Youtube: @humo_card
Linkedin: linkedin.com/humocarduz



/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 10
Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - ...
меҳмонлар - ...
Охирги янгиланиш: 25 September 2026, 16:41 (GMT+5)

Матнда хатоликни кўрдингизми? Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
www.pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech