Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

HUMO миллий тўлов тизими трансчегаравий QR-тўловларни ва ўтказмаларни ривожлантирмоқда

HUMO миллий тўлов тизими трансчегаравий QR-тўловларни ва ўтказмаларни ривожлантирмоқда
11 Sep 2026 17:56

HUMO миллий тўлов тизими ва “Қозоғистон Республикаси Миллий банки Миллий тўлов корпорацияси” АЖ трансчегаравий QR-тўловларни ва ўтказмаларни ривожлантирмоқда


11 сентябрда Алматида, “Central Asia Fintech Summit 2026” доирасида HUMO миллий тўлов тизими ва “Қозоғистон Республикаси Миллий банки Миллий тўлов корпорацияси” АЖ Ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади.


Меморандум икки мамлакат тўлов инфратузилмалари ўртасидаги ўзаро алоқаларни ривожлантириш ва янги трансчегаравий тўлов сервисларини амалга ошириш учун замин яратади.


Ҳамкорликнинг асосий йўналишларидан бири Ўзбекистон ва Қозоғистон миллий QR-кодларининг ўзаро эквайринги бўлади. Бу Ўзбекистон фуқароларига Қозоғистонда товарлар ва хизматлар ҳақини Қозоғистон миллий QRидан фойдаланган ҳолда тўлаш, Қозоғистон фуқароларига эса – Ўзбекистонда тўловларни UzQR ягона миллий тизими орқали амалга ошириш имконини беради.

Ҳамкорликнинг яна бир йўналиши икки мамлакат фойдаланувчилари ўртасидаги трансчегаравий ўтказмаларни ривожлантириш саналади. Томонлар Қозоғистон ва Ўзбекистон банкларининг одатий мобил иловаларидан ва бошқа мамлакатдаги фойдаланувчиларнинг карталаридан фойдаланиб ўтказмаларни амалга ошириш имконини яратишни режалаштирмоқда.


“Қозоғистон ва Ўзбекистонни яқин иқтисодий ва инсонлараро алоқалар боғлаб туради, шу сабабли мамлакатларимиз ўртасида одатий тўловлар ва ўтказмаларни амалга ошириш тобора талабгир бўлиб бормоқда. Вазифамиз – тўлов сервислари фойдаланувчилар учун қулай, хавфсиз ва миллий инфратузилмалар даражасида ўзаро мослашувчан бўлишини таъминлайдиган технологик шарт-шароитларни яратишдир. Ушбу меморандум – бундай ечимларни амалда ишлаб чиқиш сари илк қадам”,- қайд этди “Миллий тўлов корпорацияси” АЖ Бошқаруви раиси Жанар Самаева.


Шу тариқа, HUMO ва Қозоғистон Миллий тўлов корпорациясининг ҳамкорлиги иккала мамлакат фуқаролари ва бизнеси учун янада қулай трансчегаравий тўловлар ва ўтказмаларни таъминловчи технологик заминни яратишга қаратилган.


“HUMO ва Қозоғистон Миллий тўлов корпорсиясининг ҳамкорлиги Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида замонавий тўлов сервисларини ривожлантириш учун янги имкониятларни очади. Миллий QR-кодларнинг ўзаро эквайринги иккала мамлакат фуқароларига товарлар ва хизматлар ҳақини одатий усулда тўлаш имконини беради, трансчегаравий ўтказмаларни ривожлантириш эса, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги молиявий амалиётларни янада ҳаммабоп ва қулай қилади. HUMO учун бу лойиҳа трансчегаравий тўлов ечимларини ривожлантириш ва Марказий Осиёдаги молиявий интеграцияни мустаҳкамлашдаги муҳим қадам саналади”,- қайд этди HUMO Бошқаруви раиси Александр Сотников.


Меморандум доирасида томонлар ахборот ва технологик алмашинувни ривожлантиришни, экспертиза алмашишни ва тўлов технологиялари соҳасида бошқа ҳамкорлик йўналишларини ҳам кўриб чиқишни режалаштирмоқда.


HUMO тўғрисида

HUMO — Ўзбекистон Республикаси миллий тўлов тизими ва мамлакат молиявий инфратузилмасининг асосий унсурларидан бири. Компания рақамли иқтисодиётнинг ривожланишига хизмат қилиб, нақдсиз тўловларни ривожлантиради, замонавий тўлов технологияларини жорий этади, халқаро ҳамкорликни кенгайтиради ва янги тўлов сценарийларини, жумладан QR-тўловлар ва трансчегаравий сервисларни татбиқ этади. Бугунги кунда тизимда 45,1 млн.дан зиёд карта эмиссия қилинган, тўлов инфратузилмаси 130 мингдан ортиқ терминални ва 7 300 дан ортиқ банкоматни ўз ичига олади. HUMO ҳам мамлакат ичидаги, ҳам ундан ташқаридаги фойдаланувчилар имкониятларини кенгайтириб, замонавий тўлов сервисларини ва трансчегаравий молиявий ечимларни ривожлантиради.


“Қозоғистон Республикаси Миллий банки Миллий тўлов корпорацияси” АЖ — Қозоғистон Республикаси Миллий банкининг шуъба ташкилоти бўлиб, Қозоғистон миллий тўлов инфратузилмасининг фаолият юритиши ва ривожланишини таъминлайди ҳамда замонавий молиявий ва тўлов технологиялари соҳасида лойиҳаларни амалга оширади.


Сайт: : humocard.uz

Facebook: : fb.com/humocard

Instagram: @humo_card

Telegram: t.me/humoofficial

LinkedIn: linkedin.com/humocarduz 


 


/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 6
Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - ...
меҳмонлар - ...
Охирги янгиланиш: 14 September 2026, 18:00 (GMT+5)

Матнда хатоликни кўрдингизми? Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
www.pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech