
HUMO миллий тўлов тизими ва Alif тўртта iPhone 18 Pro ва минглаб пул ютуқлари ўйналадиган “Совғалар вақти” кенг кўламли акциясини жорий этди
HUMO миллий тўлов тизими Alif билан ҳамкорликда “Совғалар вақти” акциясини ўтказади. У фойдаланувчиларга одатий тўловлар учун кешбек ва промокодлар олиш, шунингдек тўртта iPhone 18 Pro ўйналишида қатнашиш имконини беради. Акция 2026 йил 12 октябрдан 12 ноябргача ўтказилади.
Қатнашиш учун Alif иловаси орқали HUMO картаси билан хизматлар ҳақини тўлаш зарур. Умумий тўловлар суммаси 300 000 сўмга етгач, фойдаланувчига бир зумлик мукофотларни ютиб олиш учун иккита уриниш имкони берилади. Зарурий суммани бир неча тўловларда жамлаш мумкин.
Қандай мукофотлар кўзда тутилган
Акция доирасида қатнашчилар қуйидаги бир зумлик мукофотларга эга бўлишлари мумкин:
- 86 000 та 10 000 сўмлик мукофот;
- 16 000 та 25 000 сўмлик мукофот;
- 2 000 та 50 000 сўмлик мукофот;
- 1 000 та 100 000 сўмлик мукофот;
- Alif Shop’да 1 млн сўмдан бошланадиган илк харид учун 100 000 сўмлик промокодлар.
Пул мукофотлари фойдаланувчининг бонус ҳисобига ўтказилади.
Бир зумлик мукофотлардан ташқари, акция финалида тўртта iPhone 18 Pro ва бонус ҳисобига кешбек кўринишида 50 та 1 000 000 сўмлик мукофот ўйналади. Якуний ютуқ ўйналиши 12 ноябрь соат 20:00 да ўтказилади.
“HUMO фойдаланувчилар учун нақдсиз тўловлар қулайгина эмас, фойдали ҳам бўлишини муҳим деб билади. Alif билан қўшма акция одамларга одатий хизматлар ҳақини тўлашда қўшимча кешбек олиш ва мукофотлар ютиб олиш имконини беради. Биз ҳамкорликни ривожлантиришда ва нақдсиз тўловларни янада жозибали қилиб, кўпроқ инсонларга улардан фойдаланишда ёрдам берувчи янги ташаббусларни жорий қилишда давом этамиз”, — қайд этди HUMO Бошқаруви раиси Александр Сотников.
Қандай қатнашилади
Акцияда Alif иловасида коммунал хизматлар, интернет, мобил алоқа, таълим ва иловада мавжуд бошқа хизматлар учун HUMO картаси орқали қилинган тўловлар қатнашади.
“Биз акция шартларини максимал даражада тушунарли қилишни истадик: фойдаланувчилар одатий тўловларни амалга оширишда давом этаверадилар, муайян суммага етганда эса, мукофот ютиб олиш имконига эга бўладилар. HUMO ва Alif ҳамкорлиги кундалик тўловларни фойдаланувчилар учун қўшимча фойда билан уйғунлаштириш имконини беради”,- қайд этди Нуриддин Лафизов, CEO Alif Uzbekistan.
Қатнашиш учун Alif иловаси ва HUMO картаси зарур.

