Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

HUMO “Silk Road Finance & Technology Forum 2026”нинг асосий ҳамкори сифатида иштирок этади

HUMO “Silk Road Finance & Technology Forum 2026”нинг асосий ҳамкори сифатида иштирок этади
17 Aug 2026 17:44

HUMO “Silk Road Finance & Technology Forum 2026”нинг асосий ҳамкори сифатида иштирок этади ва янги тўлов ечимларини тақдим қилади


24–26 август кунлари Тошкентда регуляторлар, молия институтлари, тўлов саноати, технология компаниялари ва инвестиция ҳамжамияти вакилларини бирлаштирувчи халқаро майдон — “Silk Road Finance & Technology Forum 2026” бўлиб ўтади. HUMO миллий тўлов тизими форумнинг таъсисчи ҳамкори (Founding Partner) сифатида иштирок этиб, унинг ишбилармонлик дастурида қатнашади ва ўзининг технологик ечимларини намойиш этади.


Форумнинг асосий муҳокама йўналишлари Марказий Осиё молиявий инфратузилмасини ривожлантириш, трансчегаравий тўловлар, очиқ молиявий экотизимлар, токенизатсия, тўлов тизимларининг халқаро мувофиқлиги ҳамда молия бозорининг келгуси трансформациясини белгилаб берувчи бошқа технологиялар туради.


HUMO учун ушбу форумда иштирок этиш — Ўзбекистон миллий тўлов тизимини ривожлантириш тажрибаси билан ўртоқлашиш, халқаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш ва минтақада рақамли молия келажагини шакллантиришга ҳисса қўшиш имконияти.


HUMO форумнинг ишбилармонлик дастурида

Форумнинг биринчи кунида HUMO Бошқаруви Раисининг маслаҳатчиси Алексей Маслов, Visa, Dgpays, Nium, Parkin JSC раҳбарлари ва Ўзбекистон Марказий банки вакиллари билан биргаликда “Ипак йўлида трансчегаравий савдо учун ишончли йўллар” (Trusted Rails for Cross-Border Commerce on the Silk Road) мавзусидаги халқаро панель муҳокамасида иштирок этади. Қатнашчилар трансчегаравий тўловларни ривожлантириш, тўлов инфратузилмасининг ўзаро мослиги, хавфсизлик ва фирибгарликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилади.

Шунингдек, HUMO делегацияси “Insights 2040” номли ёпиқ эксперт давра суҳбатларида ҳам қатнашади. Муҳокамаларда асосан халқаро тўловлар ва ҳамкорлик, эквайринг ва тўлов инфратузилмасини ривожлантириш, токенизатсия ҳамда янги технологик ечимлар ўрин олган.


HUMO стендида янги тўлов усуллари

Тадбирдаги иштирокнинг алоҳида бир қисми HUMO стендига бағишланади. У ерда форумнинг уч куни давомида тўлов тизимининг амалдаги лойиҳалари ва янги технологик ечимлари намойиш этилади.

Хусусан, меҳмонлар контактсиз тўловнинг янги усулини амалда кўриш имконига эга бўлади. Унда тўловни амалга ошириш учун оддий банк картаси ёки смартфондан фойдаланиш талаб этилмайди. Ечим форумда амалий намойиш кўринишида тақдим қилинади.

HUMO учун бундай технологияларни ривожлантириш — тўлов тажрибасини яратиш бўйича кенгроқ вазифанинг бир қисми. Бунда технология фойдаланувчи учун деярли билинмайди, тўлов эса тезроқ, осонроқ ва қулайроқ амалга оширилади.


Шу билан бирга, технологик намойиш HUMO форумда тақдим этадиган ягона янгилик эмас. “Silk Road Finance & Technology Forum 2026” кунларида HUMO миллий тўлов тизими трансчегаравий тўловлар соҳасида янги халқаро лойиҳасини тақдим этишни режалаштирмоқда. Тафсилотлар алоҳида ошкор қилинади.


“Silk Road Finance & Technology Forum 2026” 24–26 август кунлари Тошкентдаги “CАЭх Uzbekistan” мажмуасида бўлиб ўтади. Тадбир дастури ҳамда бошқа маълумотлар билан форумнинг расмий сайтида танишиш мумкин https://www.silkroadfinancetechnologyforum.com/



Sayt: humocard.uz
Facebook: fb.com/humocard
Instagram: @humo_card
Telegram: t.me/humoofficial
Youtube: @humo_card


/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 15
Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - 0
меҳмонлар - 1
Охирги янгиланиш: 25 August 2026, 11:31 (GMT+5)

Матнда хатоликни кўрдингизми? Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
www.pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech