
HUMO тадбиркорлар учун ҳар ҳафта 100 млн сўмлик мукофот бериладиган “Baxtli Tadbirkor” акциясини жорий этди
14 сентябрдан 15 ноябргача HUMO терминали орқали тўлов қабул қиладиган тадбиркорлар ҳар ҳафталик ютуқли ўйинларда қатнашишлари ва 5 млн сўм ютиб олиш имконига эга бўлишлари мумкин.
HUMO компанияси HUMO терминаллари орқали нақдсиз тўловларни қабул қиладиган тадбиркорлар учун “Baxtli Tadbirkor” акциясини эълон қилди. Тўққиз ҳафта давомида қатнашчилар ҳар ҳафта 5 000 000 сўм миқдоридаги пул мукофоти учун беллашишлари мумкин.
Акция механикаси максимал даражада содда: тадбиркор HUMO терминали орқали тўлов қабул қилишда давом этаверади ва, агар тегишли ҳафтада унинг айланмаси 7 млн сўмдан 70 млн сўмгача бўлса, автоматик равишда ўша ҳафта ютуқлар ўйналишида қатнашади.
HUMO ҳар ҳафта 20 нафардан ғолибларни белгилайди, уларнинг ҳар бири 5 млн сўмдан мукофот олади. Ютуқлар ўйналиши оммавий равишда, жонли эфирда, HUMOнинг расмий саҳифаларида random.org халқаро сервисидан фойдаланган ҳолда ўтказилади, унда ғолибларнинг аниқланишини акция қатнашчилари ва барча хоҳловчилар кузатишлари мумкин. Шу тариқа, акциянинг тўққиз босқичида 180 нафар ғолиб аниқланади.
Қатнашиш шартлари
Акцияда қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш ёки алоҳида ариза топшириш шарт эмас.
Қуйидагилар етарли:
1. HUMO терминали орқали тўлов қабул қилиш.
2. Тегишли ҳафтада 7 млн сўмлик айланмани таъминлаш.
Масалан, ҳафта ичида HUMO терминали орқали 8 млн сўмлик тўлов қабул қилса, у ушбу босқичдаги ютуқ ўйналишида қатнашиш шартларини бажарган саналади.
Бунда тегишли ҳафта ичида 70 млн сўмдан ортиқ айланма бизнесга акциянинг ушбу босқичида қатнашиш имконини бермайди.
Диққат: айланма борасидаги шарт бажарилиши мукофотни қўлга киритишни кафолатламайди – у ҳар ҳафта 20 нафардан ғолиб аниқланадиган ютуқлар ўйналишида қатнашиш имконини беради.
Акция 9та босқичдан иборат:
|
Босқич. |
Давр |
Ютуқ ўйналиши |
|
1 |
14–20 сентябрь |
23 сентябрь |
|
2 |
21–27 сентябрь |
30 сентябрь |
|
3 |
28 сентябрь – 4 октябрь. |
7 октябрь |
|
4 |
5–11 октябрь |
14 октябрь |
|
5 |
12–18 октябрь |
21 октябрь |
|
6 |
19–25 октябрь |
28 октябрь |
|
7 |
26 октябрь – 1 ноябрь |
4 ноябрь |
|
8 |
2–8 ноябрь |
11 ноябрь |
|
9 |
9–15 ноябрь |
18 ноябрь |
Ҳар бир босқичда 5 млн сўмдан 20 та мукофот ўйналади.
Қатнашаётганингизни қандай текшириш мумкин
Тадбиркорларга қулай бўлиши учун HUMO расмий @HumoNestBot Телеграм-ботида махсус “Baxtli Tadbirkor” бўлимини ишлаб чиқди, у ерда бизнеснинг акцияда қатнашишини текшириш мумкин. Рўйхатлар ҳар сешанбада, навбатдаги Акция босқичидан кейин юкланади.
Акция ва унинг шартлари ҳақидаги батафсил ахборот махсус сайтда ҳам мавжуд:
www.baxtlitadbirkor.humocard.uz
Тадбиркор мукофотни қандай олади
Ғалаба қозонилганда 5 млн сўм, тадбиркорнинг ёзма розилигидан кейин, бизнеснинг банкдаги ҳисобрақамига ўтказилади. Мукофот ғолибнинг картасига ўтказилмайди.
Ютуқлар ўйналишларининг натижалари ва ғолиблар тўғрисидаги ахборот HUMO расмий ижтимоий тармоқларида, компания сайтида ва @HumoNestBot Телеграм-ботида эълон қилинади.
Акция биринчи навбатда микро- ва кичик бизнес – дўконлар, кафе, салонлар, сервис компаниялари, хусусий тадбиркорлар ҳамда HUMO терминаллари орқали тўлов қабул қилувчи бошқа бизнесларга қаратилган.
“Baxtli Tadbirkor” тадбиркорларга нақдсиз тўловлар билан одатий ишларини давом эттириш ва шунинг баробарида молиявий фойда кўриш учун қўшимча имкониятга эга бўлиш имконини беради.
Акция 2026 йил 14 сентябрдан 15 ноябргача ўтади.
Тўлиқ шартлар ва акция ўтказилиши қоидалари Оммавий офертада мавжуд:
“Baxtli Tadbirkor” — HUMO орали тўловларни қабул қилинг, шартларни бажаринг ва ғолиблардан бири бўлиш имкониятига эга бўлинг.

