Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

HUMO ва Visa Ўзбекистонда ҳамкорлик алоқаларини кенгайтирмоқда

HUMO ва Visa Ўзбекистонда ҳамкорлик алоқаларини кенгайтирмоқда
23 Jun 2020 12:07

23 июндан бошлаб Ўзбекистон банкларининг мижозлари бўлган Visa карта эгалари HUMO POS-терминалларида товарлар ва хизматлар учун тўловларни қўшимча комиссия тўловларисиз амалга ошира бошлайдилар. Аввал, Visa карталари орқали амалга оширилган тўловлар учун ундириладиган комиссия тўлови 1,5% ни ташкил этарди. 


2020 йил 23 июн, Тошкент - Миллий банклараро процессинг маркази (МБПМ) ва Visa глобал тўлов технологиялари компанияси Visa карта эгалари учун HUMO миллий тўлов тизимида товарлар ва хизматлар учун тўловлар амалга оширилганда комиссия тўловини бекор қилиш тўғрисида эълон қилдилар.


Visa Ўзбекистон ҳукуматини мамлакатда нақдсиз ҳисоб-китобларнинг ўсиши учун қулай шарт-шароитларни яратишда  қўллаб-қувватлайди. Шунга кўра Visa ва Ўзбекистон Марказий банки электрон тўловларни қабул қилиш инфратузилмасини биргаликда кенгайтириш, шунингдек нақдсиз ҳисоб-китоблар соҳасидаги қонунчилик базасини такомиллаштириш мақсадида ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумни имзолагандилар.


 «Биз имкон қадар кўпроқ истеъмолчилар ва савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарининг замонавий электрон тўловлардан фойдалана олишини таъминлаш борасида HUMO билан ҳамкорлик ва Ўзбекистон Марказий банкининг қўллаб-қувватлашини юқори баҳолаймиз. Ўтган йил давомида биз Visa карталарини мамлакатдаги 2 800 та банкомат ва 185 000 POS-терминалларда қабул қилиш имкониятини очиш орқали муҳим ютуқларга эришдик. Ўзбекистондаги ҳамкорларимиз билан биргаликда биз савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида пластик карталар орқали тўлашда истеъмолчилар учун қўшимча комиссия тўловларини бекор қилиш борасида тизимли равишда иш олиб бордик, чунки бу мамлакатда нақдсиз ҳисоб-китобларнинг тўлиқ ривожланишига тўсқинлик қилувчи ва истеъмолчилар томонидан уларга бўлган ишончни пасайтирадиган асосий омиллардан биридир. Бугун биз саъй- ҳаракатларимиз муваффақиятли якунланганлигини эълон қилишдан мамнунмиз. Эндиликда, Ўзбекистон банклари томонидан чиқарилган Visa карталари билан тўловни амалга ошираётганда, истеъмолчилар қўшимча комиссия тўловисиз, фақатгина товарлар ва хизматлар учун ҳақ тўлайдилар,"-  дейди Марказий Осиёдаги Visa Бош менежери Алия Чыныбаева.


“Бугунги қарор Ўзбекистонда нақдсиз тўловлар экотизимини ривожлантириш йўлидаги яна бир муҳим қадамдир. Бу Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиётига қўшилиши жараёнини тезлаштиради, туризм ва иқтисодий ўсишга қўшимча рағбатлантириш бўлади, маҳаллий корхоналар учун эса бизнесни ривожлантириш ва мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида кўпроқ имкониятлар очади. Бу эса, нақдсиз Visa тўловларининг барча афзалликларидан фойдалана олишл имконини беради ”, - дея таъкидлайди МБПМ директори Қурбонов Шуҳратбек.


МБПМ Visa билан биргаликда 2019 йил 18 декабрдан HUMO тизимида халқаро Visa карталари бўйича тўловларни қабул қилишни бошлади.


Visa тўғрисида

Visa Inc. (NYSE: V) рақамли тўловлар соҳасида жаҳон етакчиси ҳисобланади. Бизнинг миссиясимиз – истеъмолчилар, бизнес ва бутун иқтисодиётга режали ривожланиш имкониятини яратиш мақсадида энг инновацион, ишончли ва хавфсиз тўлов тармоғи воситасида дунёни бирлаштириш.


Бизнинг энг сўнгги глобал VisaNet технология тармоғимиз дунё бўйлаб ишончли ва хавфсиз тўловларни амалга оширади ва сониясига 65000 дан зиёд транзакцияларни амалга ошириши мумкин. Visa " cоннеcтед cоммерcе " нинг жадал ўсиши учун катализатор бўлган инновацияларга катта эътибор қаратмоқда, бунда деярли ҳар қандай уланган қурилмалар тўловларни амалга ошириши мумкин ва шу билан ҳамма учун ва ҳамма ерда нақд пулсиз келажак сари йўлни қисқартирмоқда. Аналог технологиялардан рақамли технологияларга ўтиш амалга ошар экан, Visa тижорат шаклини ўзгартириш учун ўз бренди, маҳсулотлари, экспертлари, тармоғи ва кўламидан фойдаланмоқда. Қўшимча маълумот олиш учун usa.visa.com/about-visa

www.visa.com.kz, https://cis.visa.com/ru_TJ сайтимизга ташриф буюринг.


Миллий банклараро процессинг маркази (МБПМ) тўғрисида:

2019 йил 1-майдан бошлаб Тошкент янги HUMO тўлов тизими карталари эмиссияси бошланди. 2019 йил июл ойида МБПМ текширувидан муваффақиятли ўтди ва халқаро PCI DSS Хавфсизлик Стандарти талабларига мувофиқлик сертификатини олди. Ушбу стандарт талаблари Visa ва MasterCard халқаро тўлов тизимлари билан бирга ишлайдиган барча компанияларга қўлланилади. 2019 декабр ойида MasterCard ва Visa тўлов тизимлари тизимга интеграция қилинди. шу ойдаёқ Ўзбекистонда биринчи марта барча метро бекатларида HUMO карталари билан йўлкира ҳақини контактсиз тўлаш йўлга қўйилди. 2020 йил май ойига қадар бутун республика бўйлаб 2800 дан ортиқ банкомат ва 183 759 терминал ўрнатилган.


Карта эгалари ўз шаҳарларидаги карталарга хизмат кўрсатиш нуқталари тўғрисидаги маълумотларни https://humocard.uz сайтидаги "Карта эгалари" бўлимида олишлари мумкин. https://humocard.uz/uz/card-holders/service-points/,  ҳаволасига ўтишингиз, ўз шаҳрингизни танлашингиз керак ва HUMO терминали ўрнатилган жой ҳақида маълумот пайдо бўлади. Шунингдек, HUMO тўлов тизимининг карталарига хизмат кўрсатувчи банкоматларнинг манзилини http://bit.ly/2JiRSaF ҳаволаси орқали топиш мумкин.


МБПМни ташкил этишнинг асосий мақсади – тўловларни ўтказишнинг узлуксизлигини, инновацион маҳсулотларни силжитишни таъминлаш, банк хизматларидан фойдаланиш имкониятларини ошириш ва тўлов хизматлари бозорида рақобат муҳитини ривожлантиришдан иборат.


HUMO тўлов тизими:
- тўлов инфратузилмасини яхшилаш;
- халқаро тизимлар билан интеграция қилиш;
- ягона тўлов маконини яратишга чақирилган. 

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 658
My.gov.uz
Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - 0
меҳмонлар - ҳеч ким
Охирги янгиланиш: 20 Апрел 2024, 10:04 (GMT+5)

Матнда хатоликни кўрдингизми? Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech