Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

HUMO Ўзбекистондаги мижозлари учун Apple Pay’ни ишга туширганини маълум қилади

HUMO Ўзбекистондаги мижозлари учун Apple Pay’ни ишга туширганини маълум қилади
17 Nov 2026 18:00

HUMO Ўзбекистондаги мижозлари учун Apple Pay’ни ишга туширганини маълум қилади


iPhone ва Apple Watch ёрдамида содда, хавфсиз ва махфий тўлов усули.


ТОШКЕНТ, [17.11.2026] — HUMO миллий тўлов тизими Ўзбекистондаги мижозлари учун Apple Pay сервисини ишга туширди. Ўз мижозларига сервисдан фойдаланиш имкониятини тақдим этган илк банк Octobank бўлди. Apple Pay — бу дўконлар, иловалар ва интернетда содда, хавфсиз ва махфий тўлов усулидир.


Дўконда тўлов ҳақини тўлаш учун iPhone ён тугмасини икки марта босиш, амалиётни  Face ID, Touch ID ёки код-пароль билан тасдиқлаш ва қурилмани контактсиз тўлов терминалига яқинлаштириш етарли бўлади. Apple Watch’дан фойдаланганда соатнинг ён тугмаси икки марта босилади ва гаджет терминалга яқинлаштирилади. Apple Pay дўконлар, супермаркетлар, дорихоналар, ресторанлар, қаҳвахоналар ва контактсиз тўловни қўллаб-қувватловчи бошқа савдо нуқталарида қабул қилинади.


Шунингдек, фойдаланувчилар iPhone, iPad ва Mac’да онлайн харидлар ҳақини тўлаш учун ҳам Apple Pay’дан фойдаланишлари мумкин. Бу усул ҳисоб ёзувини яратиб ўтирмай ва ҳар гал контакт маълумотини, карта маълумотларини, шунингдек етказиб бериш манзилини киритиб, ҳисоб тақдим қилиш заруратисиз, харидларни тезроқ ва қулайроқ амалга ошириш имконини беради.


“Тўловлар келажаги – танлов ихтиёрида. Бугунги фойдаланувчи учун транзакция ортида қандай технологиялар тургани эмас, харидни қанчалик осон, тез ва хавфсиз амалга ошира олиши муҳим. HUMO карталари учун Apple Pay’нинг ишга туширилиши – миллий тўлов инфратузилмасини ривожлантириш ва мижозларимизнинг имкониятларини кенгайтиришдаги муҳим қадам. Биз HUMO картаси оддий тўлов воситаси бўлиб қолмасдан, ҳар куни янги имкониятларни очувчи замонавий рақамли экотизимнинг бир қисмига айланишига интиламиз”,- қайд этди HUMO Бошқаруви Раиси Александр Сотников.


Хавфсизлик ва махфийлик – Apple Pay’нинг муҳим қисми. Apple Pay ёрдамида тўлов қилганда банк картасининг ҳақиқий рақами сотувчига берилмайди ва қурилмада ёки Apple серверларида сақланмайди. Унинг ўрнига карта маълумотларини ишончли ҳимоя қиладиган махсус рақамли код қўлланилади. Ҳар бир тўлов қўшимча равишда ноёб хафсизлик коди билан ҳимояланган.

Apple Pay’ни улаш осон. iOS 27 ёки ундан юқори версиядаги iPhone’да Apple Wallet иловасини очиб, "+" белгисини босиш ва Octobank томонидан қўллаб-қувватланадиган HUMO картасини қўшиш учун кўрсатмаларга амал қилиш кифоя.

Мижозлар Octobank чиқарган HUMO карталарига хизмат кўрсатишда кўзда тутилган барча бонуслар ва имтиёзлардан фойдаланишда давом этадилар.


HUMO ҲАҚИДА

HUMO — миллионлаб фойдаланувчилар ва бизнес учун нақдсиз ҳисоб-китоблар инфратузилмаси ҳамда замонавий рақамли тўлов ечимларининг ривожланишини таъминловчи Ўзбекистон миллий тўлов тизими. Компания инновацион технологиялрни жорий этиб ва маҳаллий ҳамда халқаро шериклар билан ҳамкорликни ривожлантириб, миллий карталар имкониятларини изчил кенгайтириб боради.


Apple Pay ҳақида қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги ҳавола орқали ўтинг: https://www.apple.com/apple-pay/


HUMO ҳақида қўшимча маълумотга эга бўлиш учун қуйидаги саҳифаларга ташриф буюринг:

Cайт: humocard.uz
Facebook: fb.com/humocard
Instagram: @humo_card
Telegram: t.me/humoofficial
Youtube: @humo_card
Linkedin: linkedin.com/humocarduz

 

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 39
Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - 0
меҳмонлар - 1
Охирги янгиланиш: 18 November 2026, 16:42 (GMT+5)

Матнда хатоликни кўрдингизми? Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
www.pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech