Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

HUMO-Mastercard кобейджинг карталари чиқарилди

HUMO-Mastercard кобейджинг карталари  чиқарилди
22 Jun 2021 14:03

22 июн 2021 йил, Тошкент – Жорий йилнинг 22 июн куни Миллий банклараро процессинг маркази (МБПМ) ва Mastercard халқаро тўлов тизими биринчи HUMO-Mastercard кобейджинг-карталарини чиқариш бўйича қўшма пресс-брифинг ўтказди.


“Кобейджинг картаси ўз фойдаланувчилари учун бир қатор афзалликларга эга. Молиявий операциялар географияси кенгаяди - кобейджинг картаси Mastercard қабул қилинадиган 210 дан ортиқ мамлакатда амал қилади.

Ўз навбатида, мен ушбу картанинг бўлажак эгаларини хавфсизлик билан боғлиқ барча масъулиятни ўз зиммаларига олишга ва ҳеч қандай ҳолатда фирибгарларнинг қурбонига айланмаслик учун карта фотосуратини ижтимоий тармоқларга жойлаштирмасликка чақираман», деди МБПМ директори Шуҳратбек Қурбонов.


Энди Ўзбекистон фуқаролари ягона картадан мамлакат ичида ҳам, чет элда ҳам тўловларни амалга оширишда фойдаланишлари мумкин. Кобейджинг картаси эгаси учун яна бир афзаллиги – тўловни амалга оширишда тўлов тизимини танлаш қобилиятидир: транзакция учун камроқ комиссия олинадиган тизимни танлаш мумкин.

Кобейджинг карталари молиявий операцияларнинг бошқа иштирокчилари учун ҳам фойдалидир. Банклар учун бу рақобатбардошликнинг ўсиши, савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари учун бу мижозлар аудиториясининг кенгайиши, мижозлар тажрибасининг яхшиланиши ва шунга мос равишда сотувларнинг кўпайишидир.


«Биз бутун Ўзбекистон аҳолиси учун халқаро хизматларнинг мавжудлигини оширадиган қўшма маҳсулотимиз HUMO-Mastercard кобейджинг-картасини тақдим этишдан мамнунмиз.

Бундай карта эгалари нафақат POS терминалларида, балки дунёдаги барча интернет-дўконларида ҳам Ўзбекистонда ва мамлакат ташқарисида харидларни амалга ошириши ва, албатта, Mastercard логотипи бўлган банкоматлардан пул ечишлари мумкин.

Бундай картага нафақат Россия Федерациясидан, балки дунёнинг бошқа мамлакатларидан пул ўтказмаларини дарҳол олиш имконияти карта эгаларини банк филиалларига қўшимча тарзда ташриф буюриш эҳтиёжидан халос қилади», дея изоҳлайди Mastercard Марказий Осиёдаги бош директори Рафал Трэпка.


HUMO-Mastercard карталари бир нечта хавфсизлик даражаларига эга. Бу NFC функцияси, яъни контактсиз тўловни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, фақат карта эгаси учун мавжуд бўлган ва бошқа шахсга унинг номидан Интернет орқали молиявий операцияларни амалга оширишга рухсат бермайдиган CVC коди.

HUMO- Mastercard картаси Mastercard дебет картаси асосида анъанавий пластик ва виртуал, кейинчалик рақамли карта шаклида чиқарилади. Хизмат тарифлари ва қўшимча функцияларни бундай картани чиқарадиган банк белгилайди

Биринчи HUMO-Mastercard Asakabank  ва Anor Bank томонидан чиқарилган. Яқин келажакда бундай картани HUMO тўлов тизимининг исталган аъзо банкида очиш мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил декабр ойида МБПМ Mastercard билан биргаликда HUMO тизимида халқаро Mastercard карталари орқали тўловларни қабул қилишни бошлади.

Жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб, Ўзбекистонда чиқарилган Mastercard карталаридаги HUMO тармоғида илгари 1,5 фоизни ташкил этган мижозлар комиссияси бекор қилинди.


/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 765
My.gov.uz
Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - 0
меҳмонлар - 1
Охирги янгиланиш: 29 Март 2024, 16:08 (GMT+5)

Матнда хатоликни кўрдингизми? Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech