Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

Mastercard карталарига комиссиясиз хизмат кўрсатилади

Mastercard карталарига комиссиясиз хизмат кўрсатилади
1 Feb 2021 18:10

1 февралдан бошлаб Ўзбекистонда чиқарилган Mastercard карталари бўйича комиссия бекор қилинди. Илгари у 1,5% ни ташкил этган.

1 февраль 2021 йил, Тошкент - Миллий банклараро процессинг маркази (МБПМ) ва Masterсard халқаро тўлов тизими  Masterсard картаси эгалари (Ўзбекистон банклари мижозлари) учун HUMOнинг POS-терминалларида тўлов учун комиссиянинг бекор қилинганлигини эълон қилди. Илгари карта эгаларидан олинадиган комиссия тўловнинг умумий миқдоридан 1,5% ни ташкил этган.

«Surcharge бекор қилинса, нақдсиз тўловлар янада қулайроқ бўлади. Биз Ўзбекистонда чиқарилган карталар эгалари учун қўшимча қулайликлар яратишни давом этмоқдамиз. Энди Mastercardнинг ҳар бир фойдаланувчиси HUMO инфратузилмасидаги харидлар учун одатдагидек қўшимча комиссияларисиз тўлаш имкониятига эга бўлади», – дея, изоҳлади МБПМ директори Шуҳратбек Қурбонов. 

Ҳозирда Masterсard карталари эгалари бутун Ўзбекистон бўйлаб 230 мингдан ортиқ терминалларда товарлар ва хизматлар учун контактсиз тўловларни амалга оширишлари мумкин.

«Mastercardнинг тасаввури бу нақд пулсиз дунё, шунинг учун биз электрон айланма иқтисодиётдан нақд пулни сиқиб чиқариши ва молиявий хизматлар ҳар кимга имкон қадар қулай бўлишини таъминлаш учун барча имкониятларни ишга солмоқдамиз. Ўзбекистон Mastercard учун устувор бозорлардан бири ҳисобланади ва биз мамлакатда нақд пулсиз иқтисодиётни изчил ривожлантирмоқдамиз ҳамда карталаримиз эгалари ўзларига қулай бўлган жойда, вақтда ва қулай мослама билан тўловларни амалга оширишда кўпроқ имкониятларга эга бўлишларини таъминлашга ҳаракат қилмоқдамиз. Ишончим комилки, қўшимча тўловларни бекор қилиш бизнесга, истеъмолчиларга ва умуман мамлакат учун фойда келтирадиган нақд пулсиз технологияларни янада ривожлантиришга ёрдам беради», – деди Рафал Трэпка, Mastercardнинг Марказий Осиёдаги бош директори.

МБПМ Mastercard билан ҳамкорликда HUMO тизимида халқаро Mastercard карталари орқали тўловларни қабул қилишни 2019 йил 3 декабрда ишга туширганди.
/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 603
Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - 0
меҳмонлар - ҳеч ким
Охирги янгиланиш: 26 May 2026, 14:42 (GMT+5)

Матнда хатоликни кўрдингизми? Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
www.pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech