Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

МБПМ (HUMO тўлов тизими) ҳамкорларга AliPay+ билан боғлиқ инновацион лойиҳани тақдим этди

МБПМ (HUMO тўлов тизими) ҳамкорларга AliPay+ билан боғлиқ инновацион лойиҳани тақдим этди
5 Jun 2025 11:05

МБПМ (HUMO тўлов тизими) ҳамкорларга AliPay+ билан боғлиқ инновацион лойиҳани тақдим этди

Тошкент, 2025 йил 4 июнь куни InterContinental Tashkent меҳмонхонасида HUMO компанияси томонидан ташкил этилган бизнес-нонушта бўлиб ўтди. Унда AliPay+ халқаро тўлов тизими билан интегратсиялашувнинг янги имкониятлари тақдим этилди. Тадбирда асосий ҳамкорлар – Ўзбекистон банк сектори вакиллари иштирок этишди.


HUMO компанияси иштирокчиларни Ўзбекистондаги фойдаланувчилар учун нақд пулсиз ҳисоб-китоблар имкониятларини кенгайтириш имконини берадиган AliPay+ билан қўшма лойиҳа ишга туширилиши ҳақида хабардор қилди. Бу лойиҳа татбиқ этилса, ҳамкор банклар, бизнес ва истеъмолчилар учун янги истиқболлар очилади, товар ва хизматлар учун ҳам ички, ҳам ташқи тўловлар осонлашади.


Тадбир давомида тўловларни рақамлаштириш, молиявий инклюзивликни ошириш ва Ўзбекистон бозорининг рақобатбардошлигини кучайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.HUMOга ҳамкор банклар яқин келажакда ишга туширилиши режалаштирилган янги лойиҳа доирасида саволлар бериш ва ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш имкониятига эга бўлишди.

HUMO тўлов тизимига AliPay+ жорий этилиши:


✅ Сайёҳлар ва Хитой ҳамда Осиёнинг бошқа мамлакатлари билан ҳамкорлик қиладиган тадбиркорлар учун тўловларни соддалаштириш;

✅ QR-кодлар орқали тўловларни қабул қилиш тармоғини кенгайтириш;

✅ HUMO карталари фойдаланувчилари учун транзаксиялар қулайлигини ошириш имкониятларни яратади.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 160
Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - 0
меҳмонлар - ҳеч ким
Охирги янгиланиш: 3 December 2025, 11:14 (GMT+5)

Матнда хатоликни кўрдингизми? Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
www.pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech