Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

«Миллий банклараро процессинг маркази» АЖ томонидан амалга оширилган тўловлар (дивиденд) ҳақида маълумот

«Миллий банклараро процессинг маркази» АЖ томонидан амалга оширилган тўловлар (дивиденд) ҳақида маълумот
22 Dec 2025 15:40

«Миллий банклараро процессинг маркази» МЧЖ 2024 йилда акциядорлик жамияти сифатида қайта ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига кўра жамият устав капиталидаги давлат улуши 2025 йилда тўлиқ хусусийлаштирилган.

Ўзбекистон Республикасининг “2025 йил учун Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ давлат корхоналари ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахсларнинг 2024 йил якунлари бўйича ўз соф фойдасининг 50 фоизи миқдорида ажратмалар ва давлат улуши бўйича дивидендлар ҳисоблаши ҳамда тегишли даражадаги бюджетларга ўтказиши белгиланган.

Ушбу Қонун ижроси таъминлаш мақсадида ҳамда 2024 йил якуни бўйича реестда давлат улуши 50 фоиздан ортиқни ташкил этганлиги сабабли Жамият акциядорининг 2025 йил 21 ноябрдаги тегишли қарорига асосан
2024 йил якуни бўйича олинган 168,2 млрд.сўм миқдордаги соф фойдани тақсмлаш тўғрисида қарор қабул қилинган ва давлат улушига мутаносиб равишда ҳисобланган 54,7 млрд.сўм миқдоридаги двидендлар давлат бюджетига ўтказиб берилган.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 65
Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - 0
меҳмонлар - ҳеч ким
Охирги янгиланиш: 27 February 2026, 18:26 (GMT+5)

Матнда хатоликни кўрдингизми? Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
www.pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech