Бошқа карталар каби, контактсиз карталарда ҳам хавфсизликнинг юқори стандартларидан фойдаланилади.
Харид учун сиз фақат бир маротаба тўловни амалга оширасиз- агарда картани терминалга қайта-қайта бир неча маротаба яқинлаштирилса ҳам, фақатгина битта транзакция амалга ошади. Тўловни амалга оширишдан аввал, терминалда хариднинг тўғри суммаси кўрсатилганлигига ишонч хосил қилишингиз керак.
Контактсиз карта воситасида PIN кодни термаган холда қиймати 50 000 сўмгача бўлган харидларга тўловни амалга ошириш мумкин, бунинг учун картани терминалга яқинлаштиринг! Бу нақд пуллар билан тўловни амалга оширишдан 3 маротаба, PIN-кодини киритиб тўловни амалга оширишдан 2 маротаба тезроқдир.
«HUMO» картасига хизмат кўрсатиш нархини картани муомалага чиқарган тижорат банклари ўзлари белгилайдилар. Шунингдек нарх картанинг турига ҳам боғлиқ бўлади.
Аммо қайд этиш жоизки, қатор лойихаларда «HUMO» картаси бепул чиқарилиши ҳам мумкин. Бу қаторга масалан иш хақи, ижтимоий ёки пенсионерларга тааллуқли карталар киради.
Тўлиқ маълумот олиш учун, «HUMO» картасини муомалага чиқарган банкка мурожаат қилинг.