Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

HUMO Samarkand Marathon 2026’да технологиялар, спорт ва замонавий санъатни бирлаштирди

HUMO Samarkand Marathon 2026’да технологиялар, спорт ва замонавий санъатни бирлаштирди
10 Nov 2026 10:53

HUMO Samarkand Marathon 2026’да технологиялар, спорт ва замонавий санъатни бирлаштирди



HUMO миллий тўлов тизими Samarkand Marathon 2026 халқаро хайрия марафонининг бош ҳамкори бўлди ва инновацион тўлов ечимлари намойиш этилган кенг кўламли интерактив ҳудуд, маҳаллий мусаввир иштирокидаги махсус арт-лойиҳа ва тақрибан 100 нафар ходим, жумладан компания раҳбариятидан иборат жамоани тақдим этди.


7–8 ноябрда тарихий Самарқанд яна халқаро спорт ҳаракатининг марказига айланди. Samarkand Marathon 2026’да 60 дан зиёд мамлакатлардан минглаб қатнашчилар – профессионал спортчилар, югуриш ишқибозлари, болалар ва инклюзив стартлар иштирокчилари жамланди.


HUMO миллий тўлов тизими спорт ривожига, ижтимоий масъулиятнинг мустаҳкамланишига ва Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги таниқлилигини оширишга хизмат қиладиган ташаббусларга садоқатини яна бир бор тасдиқлаб, анъанавий равишда ушбу кенг кўламли тадбирнинг бош ҳамкори бўлди. 


Бу йил HUMO анъанавий ҳомийлик билан кифояланиб қолмади. Компания марафон ҳудудига замонавий тўлов технологияларини, санъат ва ўз корпоратив ташаббусларини интеграциялаб, тадбир қатнашчилари ва меҳмонлари билан ўзаро алоқаларнинг умумий платформасини яратди.



HUMOнинг Samarkand Marathon’даги иштироки миллий тўлов тизимининг янада кенгроқ миқёсдаги – мамлакатнинг технологик инфратузилмаси бўлибгина қолмай, унинг жамоат, маданият ва ижтимоий ҳаёт соҳаларидаги ривожининг фаол қатнашчиси ҳам бўлиш миссиясининг тажаллиси бўлди.



HUMOнинг 100 ходими — марафон стартида


JMB_2138.jpg


HUMO учун спорт ҳаракатини қўллаб-қувватлаш шахсий иштирокдан бошланади. Компаниянинг 100 нафар атрофида ходими, жумладан раҳбарият вакиллари, фаол турмуш тарзи, жамоавий якдиллик ва янги ютуқларга интилиш тамойилларига садоқатни намоён этиб, Samarkand Marathon 2026 стартига чиқдилар.

Турли бўлинмаларнинг ходимлари турфа масофалардаги югуришларда қатнашдилар ва кенг кўламли халқаро спорт ҳамжамиятининг бир қисмига айландилар.

HUMO ходими – Михаил Павличев 50 ёш ва ундан катталар ёш тоифасида 5 км.лик масофада сазовор бўлган олтин медали жамоанинг алоҳида ютуғи бўлди.

Корпоратив жамоанинг иштироки HUMOнинг муҳим тамойилини алоҳида таъкидлади: компания жамоатчилик учун аҳамиятга эга ташаббусларни қўллаб-қувватлаш билан кифояланмайди, балки унга ўз ходимларини ҳам жалб қилиб, шахсий иштирок ва умумий масъулият маданиятини шакллантиради.


HUMO тўлов технологиялари – танишувдан реал фойдаланишгача


JMB_9953.jpg


Марафоннинг асосий оҳанрабо марказларидан бири кенг қамровли HUMO интерактив бренд-зонаси бўлди, унда замонавий тўлов технологиялари келажак ечимлари эмас, балки кундалик ҳаётнинг ҳаммабоп воситалари сифатида тақдим этилди.

Тадбир қатнашчилари ва меҳмонлари миллий тўлов тизимининг рақамли сервислари билан шахсан танишиш ва уларни бевосита майдоннинг ўзида синаб кўриш имконига эга бўлдилар.

Юзни таниш ёрдамида харидлар ҳақини тўлаш имконини берувчи HUMO Face технологияси марказий ўринни эгаллади.

Ташриф буюрувчилар тўлиқ фойдаланувчи йўлини босиб ўтиш: HUMO PAY иловасини юклаб олиш, идентификациядан ўтиш, банк картасини бириктириш ва бевосита майдоннинг ўзида, масалан, ичимлик сотиб олиш учун, юз ёрдамида илк тўлов амалга ошириш имконига эга бўлдилар.

Шу тариқа, HUMO инновацион технологияни кенг аудитория учун тушунарли ва ҳаммабоп қилиб, биометрик тўловларнинг амалий қўлланилишини намойиш этди.

Қўшимча равишда меҳмонларга Android’ли смартфонда HUMO PAY орқали контактсиз тўлов – қўлнинг бир ҳаракати билан харидни амалга ошириш имконияти тақдим этилди.

HUMO айнан марафон учун сотиб олишга тайёр 400 та тўлов узукларини тайёрлаб қўйди.

Бренд-зонага ташриф буюрувчилар учун махсус фаоллик амал қилди: HUMO PAY иловасини юклаб олган фойдаланувчилар харидларни тўлаш учун 5 000 сўм миқдорида бонусга эга бўлдилар.


Интерактив ҳудуд HUMO технологиялари билан реал ҳамкорлик маконига айланди, у ерда ҳар бир ташриф буюрувчи янги тўлов имкониятлари ҳақида хабардор бўлибгина қолмай, бевосита улардан фойдаланиш тажрибасига ҳам эга бўлди.


JMB_9673 (2).jpg


HUMO Art of Movement: маҳаллий санъатни қўллаб-қувватлаш ва миллий ўзига хосликка янги назар

HUMOнинг марафондаги фаолиятида замонавий тўлов технологиялари, спорт ва маҳаллий санъатни бирлаштирган HUMO Art of Movement ижодий лойиҳаси алоҳида ўрин эгаллади.

Ўзбекистонлик мусаввир Робия Қодирова билан ҳамкорликда HUMO ҳаракат ғайрати, Самарқанд муҳити ва замонавий шаҳар маданиятидан илҳом олган ноёб визуал концепцияни яратди.

Муаллифлик бадиий тили, ёрқин ранг ечимлари ва жўшқинлик уфуриб турган композициялар махсус Samarkand Marathon 2026’га бағишлаб чиқарилган HUMO × Xalq Banki банк карталарининг чекланган коллекциясининг дизайнига асос бўлди.


HUMO учун маҳаллий мусаввирлар билан ҳамкорлик – бу ноёб визуал ечимларни яратиш имкониятигина эмас, балки Ўзбекистон замонавий санъатини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга қўшилган онгли ҳиссадир.

Миллий тўлов тизими сифатида, HUMO ўз аҳамиятини жумладан ижодий ҳамжамиятнинг иқтидорли вакиллари учун янги имкониятларни яратишда, уларнинг асарларини оммалаштиришда ва маҳаллий санъатни замонавий маҳсулотлар ва жамоатчилик маконларига интеграциялашда кўради.

HUMO Art of Movement лойиҳаси технологик бренд маҳаллий муаллифларни илгарилатиш, креатив индустрия ривожланишини қўллаб-қувватлаш ва миллий маданият ҳамда замонавий технологиялар ўртасидаги янги туташув нуқталарини шакллантириш учун платформага айланиши мумкинлигини намойиш этади.

Бадиий концепция HUMO бренд-зонасини ривожлантиришда давом эттирилиб, тадбир макони, рақамли маҳсулотлар ва чекланган карталар коллекциясини ягона визуал тарихга айлантирди.

Шу тариқа, лойиҳа анъанавий брендлаш доирасидан чиқиб, маҳаллий санъатни кенг аудитория учун янада яқинроқ ва ҳаммабопроқ қилди ва санъат кундалик молиявий воситаларга нақадар уйғун интеграциялашиши мумкинлигининг намунаси бўлди.


Ижтимоий масъулият – HUMOнинг узоқ муддатли миссиясининг бир қисми сифатида

Samarkand Marathon — бу халқаро спорт воқеасигина эмас, балки ҳаммабоп спорт инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли хайрия ташаббуси ҳамдир.

Samarkand Marathon серияси доирасида тўпланган маблағлар мусобақалар ўтказиладиган ҳудудларда болалар спорт майдонларини қуришга йўналтирилиб, спорт билан шуғулланиш ҳамда ўсиб келаётган ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун қўшимча имкониятларни яратади.

Марафонни қўллаб-қувватлаш HUMOнинг жамият учун амалий аҳамиятга эга лойиҳаларда қатнашишга асосланган ижтимоий масъулиятга узоқ муддатли ёндашувига мувофиқ келади.

Миллий тўлов тизими учун мамлакат ривожи молиявий инфратузилманинг технологик модернизация билан чегараланмайди. Спорт, таълим, молиявий саводхонлик, маданий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва миллий меросни сақлаб қолиш аҳамияти ундан асло кам бўлмаган йўналишлар бўлиб қолади.

“HUMO учун Samarkand Marathon’да иштирок этиш — бу бош ҳамкор мақомига қараганда анча катта аҳамиятга эга. Бу спорт ҳаракатини ривожлантиришга реал ҳисса қўшиш, ижтимоий аҳамиятга эга ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва умумий қадриятлар атрофида одамларни бирлаштириш имкониятидир.

Миллий тўлов тизими сифатида, биз нафақат замонавий молиявий технологияларни ривожлантириш, балки жамият ҳаётида қатнашиш борасида ҳам масъулиятни ҳис қиламиз. Айнан шу сабабли спорт, маданият, таълим ривожига хизмат қилувчи ва Ўзбекистон аҳолиси учун янги имкониятларни очадиган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш биз учун муҳим.

Бу йил биз битта майдонда технологик инновациялар, жамоавий иштирок ва замонавий санъатни бирлаштирдик. Маҳаллий мусаввир билан ҳамкорлигимизни алоҳида қайд этмоқчиман – у HUMOнинг маҳаллий иқтидорларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижодда ўзини кўрсатиши учун янги маконларни яратишга интилишини акс эттиради.

Марафон стартига 100 нафар атрофидаги ходимларимиз, жумладан раҳбариятнинг шахсан чиққани алоҳида қадрли. Биз учун ижобий ўзгаришларни қўллаб-қувватлабгина қолмай, уларнинг узвий қисмига айланиш ниҳоятда муҳим”,- қайд этди HUMO маркетинг ва PR департаменти директори Мария Строева.


HUMO — инсонларни бирлаштириб, имкониятлар яратувчи технологиялар

HUMOнинг Samarkand Marathon 2026’да қатнашиши миллий тўлов тизими технологик ривожланишни салмоқли жамоатчилик ташаббуслари билан қандай бирлаштириш мумкинлигини кўрсатди.

Биометрик тўловлар ва рақамли сервислардан то оммавий спорт ривожи ва маҳаллий санъатни қўллаб-қувватлашгача – HUMO инсонлар кундалик ҳаётидаги иштирокини изчил кенгайтирмоқда.


HUMO учун миллий тўлов тизими бўлиш – қулай ва замонавий тўловларни таъминлашгина эмас, балки мамлакат иқтидорларини, анъаналарини ва тараққиёт сари интилишини қўллаб-қувватлаб, мамлакат келажагини шакллантиришда қатнашиш ҳамдир.


HUMO расмий каналлари

Сайт: humocard.uz

Facebook: fb.com/humocard

Instagram: @humo_card

Telegram: t.me/humoofficial

Youtube: @humo_card

Linkedin: linkedin.com/humocarduz 



/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 6
Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - 0
меҳмонлар - 1
Охирги янгиланиш: 10 November 2026, 15:56 (GMT+5)

Матнда хатоликни кўрдингизми? Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
www.pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech