
HUMOнинг BAXTLI YUZLIK кенг кўламли акцияси якунланди: тантанали финалда BYD Song Plus DM-i, iPhone Air ва пул мукофотлари ўйналди
19 сентябрда Tashkent City Mall’да HUMOдан BAXTLI YUZLIK акциясининг катта финали ўтказилди. Байрам дастури қимматбаҳо мукофотлар ўйналиши, санъаткорлар чиқиши, меҳмонлар билан интерактивлар ва акциянинг бош воқеаси – BYD Song Plus DM-i автомобилининг соҳибини аниқлаш жараёнларини ўз ичига олди.
15 июлдан бошлаб HUMO карталари эгалари BAXTLI YUZLIK акциясида иштирок этиб, карта орқали 100 000 сўмдан ортиқ кундалик харидларни амалга ошириш орқали қимматбаҳо совринларни қўлга киритиш имкониятига эга бўлдилар. Акция давомида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан иштирокчилар ғолиб бўлиб, улар iPhone Air смартфонлари ва пул мукофотларига эга бўлдилар.
Тадбирнинг кенг қамровли дастури меҳмонлар учун интерактивлар, концерт дастурлари ва қимматбаҳо совринларнинг якуний ўйинларини ўз ичига олди. Ғолибларни аниқлаш очиқ тарзда ўтказилди: жараённи тадбир майдонидаги меҳмонлар, шунингдек, барча истаганлар HUMO ижтимоий тармоқларининг расмий саҳифаларида тўғридан-тўғри эфир орқали кузатидилар.

“HUMO учун бундай лойиҳалар – бу мижозларимизга яқинроқ бўлиш ва уларнинг кутилмаларини яхшироқ тушуниш имкониятидир. Ҳар бир транзакция ортида HUMOни танлайдиган ва бизга ишонадиган инсон туради, шундай экан, BAXTLI YUZLIK – бу мижозларимизга танловлари учун миннатдорчилик билдиришнинг бир йўлидир. Бугун биз ғолибларни шахсан табриклай олишимиз ва финал ҳис-туйғуларини ўзаро бўлиша олишимиз алоҳида аҳамиятлидир”,- қайд этди HUMO Бошқаруви раиси Александр Сотников.
BAXTLI YUZLIKнинг сўнгги мукофотлари жонли эфирда эгасини топди
Дастурнинг энг муҳим лаҳзаларидан бири пул мукофотлари ва iPhone Air смартфонлари ўйналган финал ўйини бўлди. Финал ўйинда iPhone Air соҳиби бўлган икки ғолиб — Икромжон ва Илҳом, шунингдек, ҳар бири 1 000 000 сўмдан пул мукофотига эга бўлган ўн нафар ғолиб аниқланди.
Ғолибларни аниқлаш жараёни тўғридан-тўғри эфирда ўтказилди. Ҳар бир ўйиндан сўнг бошловчилар ғолибнинг исмини эълон қилишди. Бундай формат тадбир майдонидаги меҳмонлар ва эфирни кузатаётган томошабинларга ғолибларни аниқлаш жараёнини бевосита кузатиш имконини берди.
BAXTLI YUZLIK бош соврини — BYD Song Plus DM-i ўз эгасини топди
Финал ўйинларидан сўнг меҳмонларнинг эътибори акциянинг бош соврини — BYD Song Plus DM-i автомобилига қаратилди. Автомобиль эгасининг аниқланиши кечанинг энг муҳим ва ҳаяжонли лаҳзаси бўлди.
Автомобиль Бўстонлиқ туманида яшовчи Вали К.га насиб этди.
Бошловчилар Вали билан боғланиб, унинг ғолиб бўлганини маълум қилганида, бу хабар финал меҳмонлари томонидан олқишлар билан кутиб олинди. Тадбир давомида бошловчилар ғолиб билан видеоқўнғироқ орқали ҳам боғланишди. Вали экран орқали саҳнани, бошловчилар ва уни ғалаба билан табриклаётган меҳмонларни кўриб, энди ушбу қувончли воқеани оиласи даврасида нишонлашини билдирди.

«Менга қўнғироқ қилиб, автомобиль ютиб олганимни айтишганда, аввал ишонмадим ҳам. Кейин видеоқўнғироқ орқали бошловчилар ва мени табриклаётган меҳмонларни кўриб, бу ҳақиқат эканлигини англадим. Бундай совға учун HUMO'дан жуда миннатдорман. Бу мен учун катта қувонч. Энди ушбу ғалабани, албатта, оилам билан бирга нишонлаймиз. HUMO'га ва бугунги қувончимни мен билан баҳам кўрган барчага инсонларга раҳмат», — деди BAXTLI YUZLIK ғолиби Вали К.
Мусиқа ва интерактивлар финал кечасининг ажралмас қисмига айланди
Саҳнада таклиф қилинган ўзбек эстрадаси юлдузлари – Муниса Ризаева, Шоҳруҳ ва Dj King Macarella чиқиш қилидлар. Чиқишлар орасида одамлар билан интерактивлар ва брендли мерч ўйналиши ўтказилди.

“Биз учун BAXTLI YUZLIKни шунчаки совринли акция эмас, балки мижозларимизда ҳиссиётларни уйғотадиган лойиҳа даражасида уюштириш муҳим эди. Шу сабабли финални биз мижозларни, меҳмонларни, санъаткорлар ва HUMO жамоасини жамловчи улкан воқеага айлантирдик. Биз учун ташриф буюрганлар ғолиблар аниқланишига шахсан гувоҳ бўлишлари ва бу ҳиссиётни биз билан ўртоқлашишлари муҳим эди”,- дея фикр билдирди HUMO маркетинг ва PR департаменти директори Мария Строева.
Акция давомида 6та iPhone Air, пул мукофотлари ва бош соврин — BYD Song Plus DM-i автомобили ўйналди. Акция доирасида совринларни қўлга киритиш билан боғлиқ барча солиқларни HUMO тўлайди.
BAXTLI YUZLIK акцияси барча соврин эгаларини аниқлаш билан ўз ниҳоясига етди. HUMO олдида эса нақдсиз тўловларни ривожлантириш ва фойдаланувчилар учун қўшимча имкониятлар яратишга қаратилган янги лойиҳалар ҳамда мижозлар ва бизнес учун махсус таклифларга оид режалар турибди.
Cайт: humocard.uz
Facebook: fb.com/humocard
Instagram: @humo_card
Telegram: t.me/humoofficial
Youtube: @humo_card
Linkedin: linkedin.com/humocarduz

