Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

HUMO иш ҳақи лойиҳалари дастурига Garant Bank қўшилди

HUMO иш ҳақи лойиҳалари дастурига Garant Bank қўшилди
3 Nov 2026 09:20

HUMO иш ҳақи лойиҳалари дастурига Гарант Банк қўшилди


HUMO иш ҳақи лойиҳалари дастури кенгайишда давом этмоқда — ҳамкор банклар қаторига Garant Bank ҳам қўшилди.


Бу эса янада кўпроқ ходимлар HUMO иш ҳақи карталари орқали кундалик харажатларини тўлашда махсус таклифлардан фойдаланишлари мумкинлигини англатади.


Дастур иштирокчилари учун қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

- АТТО терминаллари орқали жамоат транспортида йўл ҳақини тўлаш суммасидан ҳар ой 30% кешбек;

- Акция давомида расмийлаштирилган ҳар бир янги иш ҳақи картаси учун 15 000 сўм бонус.

Эндиликда дастурга учта банк қўшилди. Улар ўз мижозларига HUMO иш ҳақи карталаридан фойдаланишда қўшимча имтиёзларни таклиф қилмоқда.


Акция 2026 йил 31 декабргача амал қилади.


Ҳамкорлар тармоғининг кенгайиши дастур махсус таклифларини янада кўпроқ HUMO иш ҳақи карталари эгалари учун очиқ қилади. Гарант Банкнинг дастурга қўшилиши ҳамкор банклар мижозлари кундалик тўловларни амалга оширишда ўз карталаридан фойдаланиб, янада кўпроқ имтиёзларга эга бўлишлари йўлидаги навбатдаги қадамдир.

Иштирок этиш шартлари, лимитлар ва мукофотларни ҳисоблаш тартиби ҳақида батафсил маълумотни Оферта орқали олишингиз мумкин.


Ҳозирги вақтда дастурга иккита банк уланган:

Asia Alliance Bank — 2026 йил 20 августдан 31 декабргача;

Асака Банк — 2026 йил 20-октябрдан 31 декабргача;

Гарант Банк — 2026 йил 01 ноябрдан 31 декабргача.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 5
Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - 0
меҳмонлар - ҳеч ким
Охирги янгиланиш: 4 November 2026, 13:58 (GMT+5)

Матнда хатоликни кўрдингизми? Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
www.pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech